Златан Иброҳимович: Менинг танам худди машина каби. У яхши ишлаши учун уни яхши бошқариш кифоя

Спорт 11 Ноябрь 2015 1596

"ПСЖ" жамоасининг швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимович журналистлар билан суҳбати вақтида ўзининг келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.

"Футбол атрофидаги нарсалар мени аввалгидан кўра кўпроқ қизиқтирмоқда. Илгари мен кўплаб таклифлар олардим, уларни ўйлаб ҳам ўтирмай, рад этиб, бошқасини қабул қилаверардим. Ҳозир футбол худди олдингидек энг аосийси, бироқ энди қарорни футболчи сифатида қабул қиламан.

МЛС? Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Бу жуда жиддий лойиҳа бўлиши керак. Менинг бу борада ўз режаларим бор ва нимани истаётганимни ўзим яхши биламан.

Мен жуда яхши формадаман ва ўзимни майдонда фойдали ҳис этяпман. Менинг танам — худди машинадек: қанча яхши бошқарсанг, шунча яхши юради. Менинг ёшим тўхташга сабаб бўлолмайди", — дейди Иброҳимович La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 34 ёшли бу футболчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида 8 учрашув ўтказди ва 9та гол уриб, 5та голли узатма муаллифи бўлди.

Бироз олдинроқ, унга 10-марта Швециянинг энг яхши футболчиси учун мукофот топширилганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52521 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 107732 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10355 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20801 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 205 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 184 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 1377 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 551 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 1838 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар