"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўзининг клубдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

"Ким нима дейиш ёки ёзиши аҳамиятга эга эмас. "ПСЖ"да фақат битта "босс" бор. Бу, албатта, Златан Иброҳимович.

Мен ўзимни "ПСЖ" лойиҳасининг бир қисми деб биламан. Мен бу ерга келганимда, барча ҳозиргидек яхши ишламас эди. Биз биргаликда буюк жамоа туздик.

Келажакда МЛСда ўйнашим мумкинми? Исталган иш юз бериши мумкин. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, яхши ўйнаяпман. 6 ойдан кейин нима бўлиши мумкинлигини ҳеч ким билмайди", – дейди у Швециянинг 10 карра энг яхши футболчиси сифатида тақдирланганидан кейин.