Женевада ўтган Sotheby's аукционида дунёда кам учрайдиган олмос рекорд суммага сотилди. Гап 12,03 каратли “Мовий ой” олмоси ҳақида бормоқда. У 48 миллион АҚШ доллари ҳисобига сотилган, деб хабар бермоқда Reuters.

Савдо 29 млн доллардан бошланган ва етти дақиқа давом этган. Қимматбаҳо тош хусусий коллекционер томонидан сотиб олинган. У олмосни “Жозефинанинг мовий ойи” деб номлаган. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, олмос сотилиши борасида рекорд сумма ўрнатди.
“Мовий ой” шу пайтгача аукционда қўйиб келинган ёрқин мовий рангли олмосларнинг энг каттаси ҳисобланади.