Ёввойи дала сичқонининг сурати 2015 йилда жониворларнинг энг кулгили сурати, деб топиди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда. Айнан мана шу сурат Comedy Wildlife Photography Awards тақдимотининг бош совринига эга бўлди.

Сурат муаллифи австралиялик Жулиан Рэддир. У бош мукофотни қўлга киритиш учун юзлаб рақибларидан устун келди. Унинг суратида лунжига емишини тўлдирганча югуриб бораётган дала сичқони тасвирланган эди.

Иккинчи ўрин британиялик Уильям Ричардсонга, учинчи ўрин эса яна бир Буюк Британия вакили Оливер Драйкка насиб этди.