Афғонистоннинг МДҲ билан чегараларига 4,5 минг жангари тўпланган

Жаҳон 12 Ноябрь 2015 13560

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги чегара маҳкамаси ҳамдўстликнинг Афғонистон билан туташ ташқи чегараларидаги мураккаб вазиятдан хавотирда. Бу ҳақда МДҲ давлатлари чегара қўшинлари қўмондонлик кенгашининг мувофиқлаштирувчи хизмати вакили Александр Манилов маълум қилди.

“Барча МДҲ давлатларининг чегара маҳкамалари раҳбарияти нафақат бизнинг ташқи чегараларимиз атрофида, балки Сурия ва бошқа мамлакатларда ИШИД ва бошқа террористик гуруҳлар жангариларининг фаоллиги ошганидан хавотирда”, - дейди Манилов Остонада бўлиб ўтган МДҲ давлатлари чегара маҳкамаларининг 74- мажлиси доирасида ташкил этилган брифингда.

“Ҳисоб-китобларга кўра, МДҲ давлатларининг Афғонистон билан бевосита чегаралари яқинида 4,5 минг террорист тўпланган”,- дея ахборот берди у. Манилов сўзларига кўра, МДҲ давлатлари чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тожикистон ва Қирғизистонга чегараларни мустаҳкамлаш учун кўмак кўрсатилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар