Ангрен шаҳрида содир этилган босқинчилик ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Насиба исмли фуқаронинг уйига 5 нафар шахс бостириб кириб, 300 доллар, 350 минг сўм, 2та телефон аппарати, 2та видеокамера, 1 дона фотоаппарат ва 14 турдаги заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетган.
Ички ишлар идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида жиноят тезда фош этилди. Босқинчиликни 18-21 ёшлар атрофидаги ангренлик йигитлар содир этгани маълум бўлди.
Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.