Apple компанияси 2016 йилда телефонлар орқали пул тўлай оладиган иловани ишга тушириши мумкин

Технология 12 Ноябрь 2015 1454

Американинг Apple корпорацияси 2016 йилда смартфонлар ёрдамида бир лаҳзада пул маблағларини бошқа ҳисобларга ўтказиш ёки харидларни амалга оширишга имкон берадиган мобил иловани тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда 11 ноябрь куни The Wall Street Journal журналининг электрон кўринишида эълон қилинган мақолада сўз боради.

Нашр ахборот манбасининг сўзларига кўра, айни пайтда корпорация Америка молия компаниялари билан иловани яратишда ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Жумладан, JP Morgan Chase, Capital One Financial, Wells Fargo ва U.S Bancorp сингари молия тузилмалари билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

Янги тизимнинг техник жиҳатлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳозирча ошкор қилингани йўқ. Бироқ, мақолада келтирилишича, хизмат Apple томонидан ишлаб чиқарилган қурилмалар фойдаланувчиларига нақт пул ва банк карталарисиз лаҳзалар ичида тўлов қилиш ёки пул маблағларини бошқа ҳисобга ўтказишга имкон бериши керак.

Тахминларга кўра, илова Apple pay номини оладиган компания тўлов тизими билан боғланиши мумкин. The Wall Street Journal`нинг қайд этишича, корпорация янги хизматни ишга туширса, шу сингари иловалар, жумладан, PayPal тўлов тизимининг Venmo мобил иловаси билан кучли рақобатга киришади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 38943 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 149857 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43015 Lifestyle
Британияда Барселонадаги теракт туфайли машинани ижарага бериш қоидалари кучайтирилади
16:36 28 Жаҳон
Модель қизни калтаклашда айбланган Мугабенинг рафиқаси Зимбабвега қайтди
Тошкентда фуқаро 2 килограммдан ортиқ марихуана билан ушланди
16:12 471 Жамият
Асад: Ғарб Сурияда инқилобни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмади
16:00 1327 Жаҳон
Президент монетар сиёсат ҳақида: Оғир бўлади, бу осон ишлар эмас
Тошкентда бир кунда 10 та ЙТҲ юз берди, 12 инсон жароҳатланди
Шайхонтоҳур туманида фарзанди учун алимент пулини тўламаган шахс қўлга олинди
15:39 743 Жамият
Кўпроқ янгиликлар