Пентагон вакиллари АҚШ конгрессида Европа билан тузиладиган битим муваффақиятли кечса, 880 миллион доллар миқдорида фойда кўриш мумкинлигини айтишди, деб хабар бермоқда Defense News.

Гап Африкада операциялар ўтказиш учун Францияга сотиладиган самолётлар, Россия билан чегараларини мустаҳкамлаш учун Финляндияга сотиладиган ракеталар ва ИШИДга қарши курашиш учун Буюк Британияга сотиладиган ракеталар ҳақида бормоқда.

Дастлабки баҳоларга кўра, Франция билан 650 млн долларлик, Финляндия билан 150 млн долларлик, Буюк Британия билан эса 80 млн долларлик шартнома тузилган.