АҚШнинг Бирмингем шаҳрида саккиз яшар бола қотилликка уриниш билан айбланмоқда, деб хабар бермоқда НТВ.Ru ABC News телеканали маълумотига асосланиб.

Полиция берган маълумотга кўра, олти бола катталар назоратисиз қолади. Уларнинг орасидаги саккиз яшар бола бир ёшли Келси Дивайн Льюисни ўлар даражада калтаклайди. Қизча бутун вақт мобайнида йиғлаган ва ҳеч қанақасига тинчланишни истамаган. Бу пайтда болаларнинг ота-оналари тунги клубда кўнгилхушлик билан банд эди.

Боланинг ўзи нима содир бўлганини айтиб берган. У айни дамда вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи бўлимда сақланмоқда. Алабама штатида бундай жиноятларга қарши жазо учун ёш ҳисобга олинмайди.