Америка ҳукумати Венесуэла президенти Николас Мадуронинг икки нафар қариндошини ҳибсга олди. Улар мамлакат ҳудудига 800 кг гиёҳванд моддасини олиб киришда айбланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, жиноятчилар Мадуронинг рафиқаси Силия Флореснинг жиянлари — Франк Франсиско Флорес-де-Фрейтас ва Эфреин Антонио Кампо-Флореслардир. Сўнггиси, газетанинг келтиришига кўра, Николас Мадуронинг асраб олган ўғли ҳисобланади.

Уларга нисбатан яқин кунларда АҚШга 800 кг гиёҳванд моддасини ноқонуний олиб кириш айби расман қўйилиши режалаштирилмоқда. The Wall Street Journal нашрининг таъкидлашича, АҚШ ҳуқуқ-тартибот вакиллари Флорес-де-Фрейтас ва Кампо- Флоресларнинг АҚШга наркотик модда олиб ўтиш борасида суҳбатлашгани видеоёзуви борлигини тасдиқламоқда. Нью-Йорк прокуратураси мазкур воқеага изоҳ бермаган.