«Челси» мавсум якунланганидан кейин «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қўлга киритишга уриниб кўради.

Айни вақтда португалиялик футболчи учун «ПСЖ» ҳам курашмоқда.

As нашри тарқатган маълумотда айтилишича, 30 ёшли футболчининг хизматларига шахсан лондонликлар хўжайини Роман Абрамович қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Криштианунинг ўзи ҳам Жозе Моуриньо билан яна бирга ишлашга қарши эмаслигини яқинда берган интервьюларидан бирида таъкидлаб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.