Филиппинда 18-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган АТЭС саммитида Россия президенти Владимир Путин ўрнига бош вазир Дмитрий Медведев иштирок этади.

Бу ҳақда Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, бу ҳолат логистик масала билан боғлиқ бўлиб, Россиянинг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги сиёсатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Песковнинг тушунтиришича, айнан шу кунларда ҳукумат раҳбари Жануби-Шарқий Осиёда бошқа бир қатор учрашувлар ҳам ўтказиши лозим.