Бирлашган Араб Амирликларининг “Раъс ал-Хайма” вилояти ҳокими Шайх Сауд бин Сақар ал-Қосимий раҳбарлигида “Раъс ал-Хайма” муассасасида ўтказилган 16-давра йиғилишида “Қуръони каримнинг фазилатлари тўғрисидаги ҳадислар”, “Исломни яқинда қабул қилганлар (аввал бошқа динда бўлиб, кейинчалик Исломни қабул қилганлар ўртасида қуръон ва ҳадисга оид мавзуларда ўтказилади)”, “Мураттаб имом-хатиб ва муаззинлар” мавзулари бўйича мусобақалар ўтказилиши маълум қилинди, деб ёзади Muxlis.uz.
Муассаса Бошқарув кенгаши раиси Шайх Сақар ал-Қосимий ўз сўзида, ушбу мусобақалар муассаса фаолиятини янада жадаллаштириш, шунингдек, ёшларни Қуръони карим ва ҳадиси шариф илмлари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкиллаштирилаётганини таъкидлади.