12 ноябрь куни Мўғулистонда Чингизхоннинг туғилган куни нишонланади. Шу муносабат билан Россия ва Хитой билан чегаралари бир кунга ёпиб қўйилади. Бу ҳақда FlashSiberia нашри хабар бермоқда.

Ҳар йили Мўғулистонда Миллий ифтихор куни номли байрам бутун мамлакат миқёсида нишонланади. Ушбу байрам буюк саркарда, мўғул халқининг қаҳрамони Чингизхоннинг таваллуди муносабати билан ўтказилади.

Байрам 2012 йили таъсис этилган. Унинг нишонланши куни ҳар йили ўзгаради, негаки мўғулларнинг ой тақвими бўйича биринчи қиш ойининг биринчи кунига тўғри келиши керак.