11 ноябрь куни «Челси» клуби собиқ шифокори Ева Карнейро таниқли тадқиқотчи ва бизнес-маслаҳатчи Жейсон Де Картерга турмушга чиқди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Никоҳ маросими Лондон шаҳрида бўлиб ўтган. Унга «Челси»нинг бир қатор футболчилари таклиф этилган, бироқ меҳмонлар орасида «аристократлар» бош мураббийи Жозе Моуриньо йўқ эди.

Қайд этиш жоиз, АПЛнинг биринчи турида ўтказилган «Челси» — «Суонси» ўйини вақтида Жозе Моуриньо ва Ева Карнейро ўртасида зиддият келиб чиққанди.

Шундан сўнг, ишдан кетган Ева клуб раҳбарияти билан тўлов пули борасида келиша олмай, «Челси» ва Моуриньони судга беришга қарор қилган эди.