Бугун Европа чемпионатининг сўнгги плей-офф ўтиш учрашувларига старт берилади. 13-14-15 ноябрь кунлари давомида тўртта жуфтликда жамоалар дастлабки ўйинларни ўтказишади.

18 октябрь куни ўтказилган қуръа ташлаш маросими орқали жуфтликлар ҳосил қилинганди. Унга кўра, Украина Словения билан, шведлар эса данияликларга қарши ўйин ўтказишади. Евро-2016 турнирида иштирок этиш учун Босния ва Герцеговина Ирландияга қарши ўйнаса, яна бир қарама-қаршилик Норвегия – Венгрия кўринишида бўлади.

13.11.2015, 00:45 Норвегия – Венгрия
14.11.2015, 00:45 Босния ва Герцеговина – Ирландия
14.11.2015, 22:00 Украина – Словения
15.11.2015, 00:45 Швеция – Дания

Жавоб ўйинлари ҳам шу ҳафтанинг ўзида ўтказилади.

15 ноябрь куни Будапештда Венгрия Норвегияни қабул қилади. 1 кундан кейин мухлислар Дублинда Ирландия ва боснияликлар баҳсига гувоҳ бўлишади.

Марибордаги Словения ва Украина жавоб учрашуви 17 ноябрга белгиланган. Шу куни яна бир учрашув Копенгагенда ўтказилади ва унда Дания ҳамда Норвегия ўртасида "скандинавча дерби" кечади.