FIA 2020 йилга қадар йўллардаги ўлим даражасини икки баробар камайтирмоқчи

Жаҳон 12 Ноябрь 2015 1393

Халқаро автомобиль федерацияси (FIA/ХАФ) дунё йўлларида ўлимга олиб келадиган ҳолатларни икки баробарга қадар қисқартириш мақсадида ишчи гуруҳ тузди; БМТ бош қароргоҳида бўлиб ўтган экспертларнинг биринчи мажлисида дунё йўлларида хавфсизлик даражасини оширишга йўналтирилган ўнта банддан иборат ҳужжат қабул қилинди.

Декларация БМТ бош котиби Пан Ги Мунга тақдим этилди. Дастурдан кўзланган мақсад кейинги тўрт йил ичида йўллардаги ўлим ҳолатларини икки баробарга камайтириш, 2030 йилга қадар шаҳарларда хавфсизлик ва ҳаракатчанликни таъминлашдан иборат. Мазкур вазифалар сентябрь ойида дунё давлатлари етакчилари томонидан қабул қилинган “Барқарор ривожланиш мақсадлари”да ҳам белгиланган эди.

Ишлар бир неча йўналишларда олиб борилади: инфратузилмаларни яхшилаш, ҳаракатланиш воситалари хавфсизлигини таъминлаш, самаралироқ қонунчилик, тезликнинг оширилиши ва маст ҳолатда транспорт воситаларини бошқаришга қарши курашни кучайтириш. Ҳужжатда 2020 йилга қадар барча янги автомобиллар БМТнинг энг кам хавфсизлик талабларига мувофиқ тарзда ишлаб чиқарилиши таклиф қилинган.

Жумладан, стандарт жамланма (комплектация)га хавфсизлик ёстиқлари, антиблок тормоз тизими (АВS) ва барқарорликнинг электрон назорати (ESC) киритилиши лозим. Мактаблар яқинида паст тезлик зоналарини ташкил этиш ва йўл ҳаракати иштирокчилари ҳимояси ҳисобга олинган йўллар лойиҳасини яхшилаш ҳам кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ҳужжатда барча мамлакатлар томонидан йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ва жароҳат олиш ҳолатларини аниқлаш ва тасдиқлаш учун “30 кун” қоидасини қабул қилиниши зарурлиги ҳам ҳужжатдан ўрин олган.

FIA ҳуруҳи иштирокчилари энг камида дунёдаги ярим давлатларда бешта асосий хавф омиллари: тезликнинг оширилиши, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, мотоцикл махсус бош кийимидан фойдаланмаслик, хавфсизлик тасмаларини тақмаслик ва болалар ўриндиқлари ўрнатилмаслиги ҳолатларини камайтиришга эришишни кўзлаган. Бугунги кунда мазкур меъёрлар дунё аҳолисининг фақатгина 7 фоизига нисбатан жорий этилган.

БМТ бош котиби Пан ГИ Муннинг маълум қилишича, бир йилда дунё бўйича ўртача 1,25 миллион киши йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлади, уларнинг 90 фоизи паст ва ўртача даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар