Нефть нархининг ўзгариши Ўзбекистон давлат банкларига таъсир қилмади, деб айтилмоқда Fitch халқаро рейтинг агентлиги материалларида.

Fitch таҳлилчилари Ўзбекистоннинг 4 та йирик банки: "Агробанк", "Микрокредитбанк", "Ўзсаноақурилишбанк" ва "Асака" банклари ишини таҳлил қилиб чиқди.

“Ўзбекистон банкларининг кредит бериш қобилияти барқарор бўлиб қолмоқда, бу нефть нархлари пасайиши ва МДҲ бўйича асосий савдо ҳамкорлар сусайишининг Ўзбекистондаги операцион муҳитга чекланган таъсирини намойиш қилади”, дейилмоқда ҳисоботда.

Депозитларнинг юқори долларлаштирилиши туфайли валюта кредитлаши юқори даражада қолмоқда.

“Валюта курсининг кескин ўзгаришлари вазиятида активлар сифати учун хатарлар солади. Ўзбекистон МДҲнинг бир қатор давлатларидан фарқли охирги пайтда миллий валютаси девальвациясини ўтказмади”, деб таъкидламоқдалар халқаро агентлик экспертлари.

Капиталга регулятив талабларга амал қилиниши давлатнинг мунтазам бадаллари ҳисобига таъминланади.