АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Норвуд Томас ўзининг илк севгилиси билан орадан 71 йил ўтиб учрашди. Собиқ ҳамшира 88 ёшли Жойс Моррис интернет ёрдамида уни топган ва ўғлидан у билан интернет алоқа ўрнатиб беришини сўраган. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотига кўра, урушдан сўнг Австралияга келган Моррис интернетдан бемалол фойдалана оладиган уруш фахрийси ҳақидаги кўрсатувни кўриб қолади. Эски суратлари орқали муҳаббатини танийди ва ўғлидан уни интернетдан топиб беришини илтимос қилади. Орадан бир неча кун ўтиб, 93 ёшли Томас ва 88 ёшли Моррис Skype орқали суҳбатлашишади.

Норвуд Моррисни 1996 йилда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганига ишонар эди. Ўшанда у газета орқали бортида Жойс исмли британиялик ҳамшира бор самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида ўқиган эди.

Энди Норвуд ва Моррис интернет орқали ҳар куни гаплашишади. Фахрий ҳатто агар саломатлиги кўтарса, биринчи муҳаббатиникига, Австралияга ташриф буюришни режалаштирмоқда.