Иордания тахминан 1 млн 400 минг суриялик қочқинни қабул қилди ва амалий жиҳатдан имкониятларга чегарасига етиб келди. Бу ҳақда Иордания қироли Абдулла II Euronews телеканалига берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.

“Биз амалий жиҳатдан энг юқори чегарага (қичқинлар сони бўйича) етиб келдик. Биз 1 миллион 400 минг суриялик қочқинларни қабул қилдик, бу – мамлакат аҳолисининг 20 фоизи демакдир”, - деди қирол.

Абдалла II сўзларига кўра, жами 10 фоиз суриялик махсус лагерларда яшамоқда. Қолганлари эса Иордания ҳудуди бўйлаб жойлаштирилган. Улар мамлакат инфратузилмалари ва соғлиқни сақлаш тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.