Истанбул шаҳрида 11 киши ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу шахслар Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказиладиган G20 саммити арафасида ўтказилган махсус амалиёт чоғида ҳибс қилинишган. Бу ҳақда Анадоли ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Истанбулдан ташқари Туркиянинг бир қатор йирик шаҳарларида 15-16 ноябрь кунлари ўтказиладиган саммит хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалиётлар ўтказилган.

Бу ҳарбий операцияларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 5 минг нафардан ортиқ ходими жалб қилинган.