Жаҳон банки Тожикистонни самарали ва манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришга чақирди

Иқтисодиёт 12 Ноябрь 2015 1307

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер Тожикистонга ташрифи жараёнида республика раҳбариятини фуқаролар, айниқса, аҳолининг камбағал ва заиф қатламининг турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган тузилмаларни ислоҳ қилишга чақирди, дея хабар қилди банк матбуот хизмати.

Шунингдек, у тўғонлар реабилитацияси ва хавфсизлиги масалалари бўйича Жаҳон банки томонидан иккита тадқиқот иши ўтказилаётган Нурек гидроэлектр станциясига борди.
Мюллернинг Тожикистонга икки кунлик ташрифи чоғида Жаҳон банкининг мамлакатдаги кўп миқдордаги иш ўринларини очишни ўз ичига олган камбағаллик даражасини пасайтириш ва аҳоли ҳаётининг сифатини оширишга йўналтирилган дастурлари муҳокама қилинади.

“Жаҳон банки қисқа муддатли истиқболда нефть нархининг кўтарилиши ёки ташқи иқтисодий муҳитнинг яхшиланишини кутаётгани йўқ ва барқарор тузилмавий ислоҳотларни ўтказиш, самарали ҳамда манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришга чақиради”, - деди Мэллер ўз сўзида.

Кўпроқ янгиликлар