ЖЧ-2018 саралаши: Ўзбекистон терма жамоаси КХДРни 3:1 ҳисобида енгди

Спорт 12 Ноябрь 2015 9478

Бугун, 12 ноябрь куни Тошкентдаги Марказий "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ҳамда КХДР миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ўтказилди.

Ўйиннинг бошидаёқ кореяликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Чап қанотдан етказиб берилган узатмани Ри Хёк Чол 11 метрли нуқта устида бош билан дарвозага жойлади.

Шундан сўнг ўзбекистонликлар катта куч билан олдинга ташланишди ва кетма-кет хавфли вазиятлар яратишди. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари олис масофалардан жуда кўп зарба йўллашди. Ниҳоят, 24-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Жепаров чап қанотдан аниқ узатма берди ва Сергеев бош билан дарвозани ишғол қилди 1:1. Биринчи бўлимда дуранг ҳисоб сақланиб қолинди.

65-дақиқада Рашидовнинг пасидан сўнг Гейнрих дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва оҳситагина тўпни дарвозага йўллади - 2:1.

87-дақиқада ўнг қанотдан Рашидовнинг пасидан сўнг Одил Аҳмедов жарима майдонига кириб бориб дарвозани ишғол қилди 3:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан якунига етди.

Айни вақтда «H» саралаш гуруҳида КХДР терма жамоаси олтита ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон эса гуруҳдаги рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Гуруҳдаги иккинчи ўйиндан Филиппин майдонига сафар қилган Яман терма жамоаси ушбу саралаш босқичидаги илк голини киритиш баробарида, илк уч очкосига ҳам эга бўлди. Маниладаги ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этилди. Бу натижадан кейин Филиппин ҳисобидаги очколари еттиталигича қолди.

7-турдан кейин гурҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида ўзининг навбатдаги учрашувини 17 ноябрь куни Яманга қарши сафарда ўтказади.

Ўзбекистон - КХДР 3:1

Голлар: Ри Хёк Чол 2, - 0:1. Игорь Сергеев 24, - 1:1. Александр Гейнрих 65, - 2:1. Одил Аҳмедов 87, - 3:1.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Марат Бикмаев (15.Александр Гейнрих, 50), 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (6.Жасур Ҳасанов, 73), 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов (14.Жавоҳир Соҳибов, 89), 11.Игорь Сергеев, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев.

КХДР: 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жанг Кук Чол, 4.Ри Кум Чол, 7.Ри Хёк Чол (20.Ким Сонг Ги, 86), 9.Пак Кванг Рёнг (10.Ан Вёнг Жун, 34), 11.Жонг Ил Гван, 12.Жон Кванг Ик, 13.Сим Хён Жин, 15.Ри Йонг Чол, 17.Со Хён Ук (14.Со Кёнг Жин, 78), 23.Ри Чол Мёнг.
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 20, Жонг Ил Гван 44, Жанг Кук Чол 77, Сардор Рашидов 88.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар