Голливуд актёри Леонардо ДиКаприо синтетик олмослар ишлаб чиқарувчи Diamond Foundry компанияси билан стартап бошлади, деб хабар бермоқда CNBC телеканали.

Мартин Росхайзен томонидан асос солинган Nanosolar компанияси синтетик олмос ишлаб чиқишни ривожлантириш технологияларини жорий этгани боис, ўтган олти ой давомида 500 миллион доллар сармоя қўлга киритди. Компания асосчисининг сўзларига кўра, янги технология электрон чиплар ва қуёш батареяси таржрибаси асосида ишлаб чиқилган. Янги технологиялар асосида олмос ишлаб чиқариш билан Росхайзеннинг янги компанияси — Diamond Foundry шуғулланади.

Актёр Леонардо ДиКаприо Силикон водийси вакиллари билан бирга янги стартапни йўлга қўйди. Унинг фикрича мазкур компания сабаб табиий олмос қазиб олишда атроф-муҳитга етадиган зарар маълум бир миқдорда камаяди.