«Ливерпуль» Клоппга таркибни кучайтириш учун 170 млн евро ажратади

Спорт 12 Ноябрь 2015 1537

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп раҳбариятдан трансферларга сарфлаш учун ўзи истаган маблағни олади.

Calciomercatoweb нашрида маълум қилинишича, раҳбарият германиялик мутахассисга янги футболчилар олиб келиши учун 170 миллион евро ажратади.

Ўз навбатида, унга янги мавсумда Англия чемпионатида ёки ЕЧЛда ғолиб бўлиш вазифаси қўйилади.

Бироз олдинроқ, Клопп ўз жамоасига "Порту"дан Кристиан Тельони олиб келиш ниятида экани хабар қилинганди. Трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган 24 ёшли футболчининг нархи 11 миллион фунтга баҳоланган.

Шунингдек, Клопп янги жамоасига ўзининг собиқ шогирдлари, ҳозирда "Бавария" ҳужумчиси бўлган Роберт Левандовскини ҳамда "Боруссия Д" жамоасида ўйнашда давом этаётган Пьер-Эмерик Обамеянгни таклиф этишни мақсад қилган. "Барселона"нинг германиялик дарвозабони Марк-Андре тер Стеген ҳам унинг қизиқишлари доирасида турибди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар