Россиялик спортчилардан олинган намуналарнинг йўқ қилиниши билан боғлиқ жанжалга алоқадор бўлган Лозанна аксилдопинг лабораторияси раҳбари Марсьяль Соги 2009 йили Россия вакиллари унга таҳдид қилганини тан олди.

Бу ҳақда Швейцариянинг Халқаро спорт матбуоти уюшмасига таянган ҳолда 24 Heures газетаси хабар бермоқда. Илгарироқ россиялик енгил атлетикачилар допинг истеъмол қилишда айбланган эди.

Бу фактни исботлаши мумкин бўлган Москвадан юборилган 67 намуна эса Соги томонидан йўқ қилингани айтилмоқда.
Соги бу намуналар уларни сақлаб туриш регламентда кўзда тутилмагани боис йўқ қилинганини айтиб келаётган эди. Аммо бугун у Россиядан таҳдидлар бўлганини ошкор қилди.