“Формула-1” пойгалари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони “Мерседес” клуби пилоти Льюис Ҳэмилтон Монакода йўл транспорт ҳодисасига учраган. Бироз олдинроқ унинг Бразилия Гран-Присида иштирок этмаслиги мумкинлиги хабар қилинганди.

Ҳэмилтон душанба кунига белгиланган матбуот анжуманини ҳам бекор қилган.

"Мен шунчаки ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлишини истамадим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмаяпман. Бундан ташқари, бироз олдин (10 ноябрь) Монакода кичик ЙТҲ юз берди. Лекин бу жиддий ҳодиса эмас.

Бу ҳодисадан ҳеч ким шикастланмади, лекин машинамни уриб олдим. Мен ўша вазиятда йўлдаги бошқа автомобилга тўқнашиб кетгандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Шифокорлар Бразилияга йўл олишимга рухсат беришди", дейди Ҳэмилтон ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.