Microsoft одам юз ифодаларини англай оладиган алгоритм яратди

Технология 12 Ноябрь 2015 2283

Microsoft компанияси фотосуратдаги одамнинг юз ифодасини аниқлай оладиган алгоритм имкониятларини синаб кўриш учун унга демонстрацион киришни очди.

Юз ифодасини таҳлил қилиш учун суратни хизматга юклаш керак бўлади. Хизмат деярли бир зумда статистик маълумотларни чиқариб, унда қайси юз ифодасининг эҳтимоли кўпроқ экани фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқилган бўлади. Алгоритм жаҳл, нафратланиш, жирканиш, қўрқув, беэътиборлик, қайғу, ҳайрат ва қувонч юз ифодаларини аниқлай олади.

Дастур камерага тўғри қараб турган юзларни аниқ аниқлай олади. Бироқ дастур муаллифларининг огоҳлантиришича, бу тажриба маҳсулоти бўлиб, янглишиши мумкин. Шунингдек, ўлчами 36х36 пикселдан кам бўлмаган ва ҳажми 4 Мбдан кўп бўлмаган тасвирларни юклаш тавсия қилинади.

Алгоритм Project Oxford тадбири доирасида тақдим қилинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар