NYT: Трамп америкаликларнинг маошлари ҳаддан ортиқ баланд деб ҳисоблайди

Жаҳон 12 Ноябрь 2015 3223

АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири Дональд Трамп энг кам иш ҳақи миқдорининг оширилишига қаршилигини билдирди. The New York Times нашрида ёзилишича, у америкаликлар учун шундоқ ҳам юқори маошлар тўланмоқда, деб ҳисоблайди.

У Fox каналига берган интервьюсида вермонтлик сенатор ва президентлик учун номзодлардан бири Берни Сандерс томонидан таклиф қилинган, энг кам иш ҳақи миқдорини соатига 7,25 доллардан 15 долларгача кўтариш бўйича ғояни дастакламайди.

"Биз барча соҳаларда, жумладан иқтисодий ва ҳарбий соҳаларда зарба еган мамлакатмиз. Ва биз бу вазиятдан ғалаба билан чиқиш учун ҳеч нарса қила олмаймиз", деган у.

MSNBC канали мухбири унга "бундай кам маош билан яшаб бўлмаслиги" бўйича савол билан мурожаат қилган.

"Бизда солиқлар юқори. Шунингдек, бизда маошлар ҳам юқори даражада. Биз бошқа давлатлар билан рақобатлашишимиз зарурлигини унутмаслигимиз керак", деб жавоб берган у.

"Мен ҳам сиёсатчиларни ҳурмат қилмасдим, лекин энди ўзим ҳам сиёсатчига айландим", дея жавобини якунлаган Трамп.

Қайд этиш керакки, бундан олдинроқ демократлар вакили бўлган номзод Ҳиллари Клинтон ҳам энг кам иш ҳақи миқдорининг соатига 15 долларгача оширилиши бўйича ғояни қўллаб-қувватламаган ҳамда соатига 12 доллардан тўлашни энг оптимал вариант сифатида қайд этиб ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар