Ироқнинг ал-Фаллужа шаҳрида содир этилган 2 портлаш оқибатида ҳукумат армияси ва кўнгиллиларнинг 20 нафар вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazira телканали хабар бермоқда.

Айтилишича, жангарилар ҳарбийларга муайян режа асосида ҳужум қилишган. Улар орасида камикадзелар ҳам бўлган.

Мамлакат ҳудудида фаолият олиб бораётган бирор-бир экстремистик гуруҳ ҳозирча содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.