Озарбайжон Алоқа ва юқори технологиялар вазири Али Аббосов 12 ноябрь куни ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги қарор мамлакат президенти Илҳом Алиев томонидан имзоланган.

Ушбу қарорга нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган. Али Аббосов бу лавозимда 2004 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун, шу йилнинг 17 октябрь кунида Озарбайжон Миллий хавфсизлик вазири Элдор Маҳмудов истеъфога чиқарилганди. У ҳам ўз лавозимини 10 йилдан ошиқ вақтдан буён эгаллаб келаётганди.

Ўз навбатида, Миллий хавфсизлик вазирлигининг бир неча ходимларига нисбатан мансабни суиистеъмол қилганлик ва бошқа қонунларни бузганлик учун жиноий иш очилган.

Маҳаллий ОАВларнинг маълумотига кўра, президент аппаратининг Алоқа ва юқори технологиялар бўйича бўлими раҳбари Видади Зейналов ҳибсга олинган.