Жорий йилнинг 3 чораги мобайнида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 2.4 трлн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки ва “Агробанк” ҳамкорлигида Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

Кредитларнинг 1.8 трлн сўмлик қисми пахтачиликка, 543.3 млрд сўмлик қисми эса донли экинлар етиштиришга йўналтирилди.
Кредит беришда келажакдаги ҳосилни гаровга қўйиш амалиёти кенг қўлланилгани таъкидлаб ўтилди.

Қайта ишловчи корхоналарни кредитлаштиришда эса кафиллик механизми кенг қўлланилгани айтилди.
Айни пайтда бу кредитлар учун 1.5 минг минибанклар орқали хизмат кўрсатилмоқда.