Ева Копач раҳбарлигидаги Польша ҳукумати истеъфога чиқди. Бу ҳақда TVN24 телеканали хабар бермоқда.

Бу воқеа 25 октябрь куни мамлакатда ўтказилган парламент сайловларида “Фуқаролик платформаси” партиясининг мағлубиятидан сўнг амалга ошди.

Эслатиб ўтамиз, Польшада жорий йилда ўтказилган парламент сайловида Ярослав Качиньскийнинг “Қонун ва адолат” партияси Польша парламентида кўп ўрин эгаллашга муяссар бўлди.