Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Reuters агентлигининг сўзларини инкор қила олишини айтди.
10 ноябрь куни агентлик чоп этган суриштирувда “Иннопрактика” лойиҳаси раҳбари, спортчи Катерина Тихонова Владимир Путиннинг қизи эканлиги кўрсатилган эди.

Бу таъкид Газпромбанк раҳбари ўринбосари Андрей Акимовнинг сўзларига таянилган ҳолда келтирилган эди. Эндиликда Газпром матбуот хизмати бу маълумотни инкор қилмоқда.
Расмий маълумотларга қараганда, Путиннинг икки қизи бор – 30 ёшли Мария ва 29 ёшли Катерина.

Ўтган йили ТАССга берган интервьюсида Путин қизлари Москвада туришини ва улар 2 ҳафтада бир марта учрашишини маълум қилган эди. Унинг қизлари ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмайди.