Қирғизистонда ислом банкинги принциплари асосида ишловчи янги молиявий муассаса ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат миллий банки хабар берди.

Кеча “Ислом молияси: глобал интилишларга жавоб” мавзуидаги халқаро молиявий конференция давомида миллий банк раиси Тўлқунбек Абдиғуловнинг Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Ал ал-Маданий билан учрашуви бўлиб ўтди.

Улар Қирғизистон иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, банкнинг Бишкекдаги ваколатхонаси очиш масаласини кўриб чиқдилар.
Учрашув давомида ислом банкинги принциплари асосида ишлайдиган банк ташкил этиш имконияти кўриб чиқилди.