Қозоғистон фуқароларининг 10 фоизи чет элга чиқа олмайди. Давлат даромадлари қўмитасининг маълум қилишича, 1.5 млн дан ортиқ фуқаро солиқ, жарима ва алиментларни тўламайди, шу боис четга чиқа олмайди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар берди.

“Қарздорликнинг умумий миқдори 9 млрд тангадан ошади. Асосий қарз ҳажми 7 млрд. Қарздорларнинг энг катта қисми Жанубий Қозоғистон вилоятига тўғри келади”, - деди давлат даромадлари қўмитаси бошқарувчи раиси ўринбосари Ерлан Байдельдинов.