Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Қозоғистон ташқи савдо айланмаси 58878,2 млн ни ташкил этди. Бу ўтган йилги натижага солтиштирганда 36,4 фоизга камдир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодий вазирлигининг статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Унга мувофиқ экспорт ҳажми 35733,2 млн га (42,5 фоиз), импорт ҳажми эса 23145 млн га (23,8 фоиз) тушган.
Мазкур статистика хабарига кўра, мамлакат ташқи савдо айланмасининг тушиб кетишига юридик шахсларнинг қисқартирилиши сабаб эмас.

2015 йилда рўйхатдан ўтган юридик шахслар сони 357849 тани ташкил этган. Бу ўтган йилги шу даврдаги кўрсаткичга қараганда 1,6 фоизга кўпдир.