Simbe Robotics компанияси дўкон пештахталарида барча маҳсулотларнинг етарлича миқдорда мавжудлиги ортидан назорат олиб борувчи роботни яратди, деб хабар бермоқда MIT Technology Review нашри.

Дўкон пештахталарини сканер қилувчи Tally номли янги робот харидорларни қуруқ қўл билан қолдирмайди. Робот дўкон стеллажлари орасида ҳаракатланиб, уларни маҳсулотлар билан тўлғазиб боради. Робот ихтирочиларининг айтишича, робот ритейлерларга миллиардлаб доллар тежашга имкон беради, чунки у стеллажларни одамдан кўра тезроқ назорат қила олади.

Робот ғилдиракли асосда ҳаракатланади ва дўкон пештахталарини барча маҳсулотларнинг мавжудлигига сканерлайди, маҳсулотларнинг миқдори, уларнинг омборда бор-йўқлиги ва кўрсатилган нархнинг тўғрилиги ҳақида маълумот тўплайди.

“Техник нуқтаи назардан роботнинг истиқболи порлоқ кўринади”, деб айтди Карнеги-Меллон университети профессори Мануэла Велозу.