Россия авиакомпаниялари Мисрга парвозлар тўхтатилгани туфайли йил охирига қадар 9 млрд рублдан кўпроқ зиён кўрадилар

Жаҳон 12 Ноябрь 2015 1265

Россия авиакомпаниялари Мисрга парвозлар тўхтатилгани туфайли кўрадиган зиёнлари жорий йилнинг ўзида 9,1 млрд рублни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Ҳаво транспорти эксплуатантлари уюшмаси президенти Владимир Тасунга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

“Уюшмага кирувчи авиакомпанияларнинг ўзигина кўрадиган зиён 9,1 млрд рублни ташкил қилади. Мисол учун, Мисрга парвозлар тўхтатилиши туфайли “Уральские авиалинии” компаниясининг молиявий йўқотишлари 700 млн рублни ташкил қилади. Шунингдек, “Оренбургские авиалинии” 800 млн, “Северный ветер” (Nord Wind) — 4 млрд рубль, “Икар” — 812 млн рубль, “Ямал” — 324 млн рубль, Red Wings — 480 млн рубль, «Таймир» — 232 млн рубль зиён кўради. Чартер рейслар амалга оширувчи авиакомпаниялар энг кўп зарар кўради. “Аэрофлот”нинг зиёни тахминан 60 млн рублни ташкил қилади”, деб айтди Тасун.

Россиянинг 20 га яқин етакчи авиакомпанияси Ҳаво транспорти эксплуатантлари уюшмаси аъзолари ҳисобланади. Бу авиакомпаниялар Россиядаги барча авиаташувларнинг 80 фоиздан кўпроғини таъминлайдилар.

Аввалроқ Россия туроператорлари уюшмаси Россия сайёҳлик бизнеси Миср билан боғлиқ вазият туфайли 200 млн долларгача зарар кўришини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар