Россиянинг Новосибирск шаҳрида истиқомат қилувчи 61 ёшли аёл пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақда НТВ телеканали хабар берди.

Айтилишича, аёл шифокорга мурожаат қилган. У абдоминопластика амалиётидан ўтказилган. Амалиётдан сўнг жарроҳ унинг қорнига компрессион боғлама қўйган. Эртаси куни бу боғлама олиб ташланган.

Аммо бир неча соатдан сўнг аёл оламдан ўтган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов хизмати шифокорни касбига масъулиятсизлик билан ёндашишда айблаши мумкин.