Самвел Бабаян журналистларни терма жамоа ўйинини танқид қилмасликка чақирди

Спорт 12 Ноябрь 2015 7672

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Илк дақиқаларданоқ гол ўтказиб юбориб, қийин аҳволга тушиб қолгандик. Аммо йигитларга раҳмат айтаман. Улар иродали ғалабани қўлга киритишди. КХДРнинг фалсафасини ўрганиб чиқдик. Ўйиндан олдин шогирдларимга "Келинглар, биз ўз фалсафамизни кўрсатайлик деб режа қилгандик. Улар барчаси уддалашди", - дейди Бабаян.

- Сюрпризлардан бири тезкор паслар бўлди...
- Тезкор гол ўтказилгач, вазият оғирлашди. Аммо паслар ва тезкор қарши ҳужумлар натижасида голлар урдик. Уларнинг энг асосий ўйинчиси бу 9-рақамли футболчи эди. У майдонни тарк этгач, КХДР деярли имкониятга эга бўлмади.

- Ўйиндан олдин сиз "яширин қуролимиз" бор деб айтгандингиз. Бу нима эди?
- Асосий қуролимиз ўзимизнинг янги услубимиз ҳисобланади. Биз мана шу янги услуб устида ишлашда давом этаяпмиз. Бугун ҳужумда яхши ўйнай олмадик? Биз 3та гол урдик, агар барча вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб шармандали бўларди.

- Ислом Тўхтахўжаев ўз клубида марказий ҳимояда ўйнайди, нима учун уни ўнг қанотда ўйнатаяпсиз? Бугун бир неча марта қанотда рақибни ўтказиб юборди.
- Тўхтахўжаев бир марта рақибни ўтказиб юборди. Қолган ҳеч бир вазиятда хатога йўл қўйгани йўқ. У терма жамоанинг ҳозирги услубига мос тушмоқда. Шу боис уни майдонга тушираяпман.

- Мухлислар ташрифи ҳақида нима дея оласиз?
- Аввало, стадионга келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ёмғир ёғиши кутилганди. Шунга қарамай келиб, стадионни тўлдириб ўтиришгани учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бу йигитларга қўшимча куч бағишлади. Ғалабада уларнинг ҳиссаси жуда катта бўлди.

- Марказий ҳимоячиларга қандай баҳо берасиз?
- Улар айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли марказий ҳимоячилари ҳисобланишади. Анзур бир неча йиллардан буён терманинг асосий футболчиси ҳисобланади. Кримец эса аста секин терма жамоанинг ҳақиқий қўрғонига айланиб бормоқда.

- Олдинги учта ўйинда Ўзбекистон биринчи бўлиб гол урганди. Бугун эса биринчи бўлиб гол ўтказди. Қайси жамоа сизга ёқди? Ҳисобда ортда қолаётганми ёки биринчи гол урганми?
- Ҳар бир ғалаба жуда қийинчилик билан қўлга киритилди. Ҳисобда ортда қолганда йигитлар икки карра куч билан ўйнаши керак бўлди.

- Сўнгги сўз ўрнида журналистларга мурожаат қилмоқчиман. Жамоамиз кетма-кет 4та ўйинда ғалаба қозонди. Лекин шундай бўлса ҳам орангизда жамоани, футболчиларни танқид қилганлар бўлмоқда. Улар жуда камчиликни ташкил қилади. Тўғри танқид бўлса буни қабул қиламан, лекин жамоани асоссиз танқид қилинса бу тўғри бўлмайди. Барчани ғалаба билан табриклаб қоламан, - дейди Самвел Бабаян.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24999 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12011 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83329 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 54 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1760 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 812 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3024 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1385 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 812 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5672 Жамият
Кўпроқ янгиликлар