Синай яримороли шимолидаги Ал-Ариш шаҳрида содир этилган қўпорувчилик ҳаракати натижасида ўн нафар Миср фуқароси ҳалок бўлди, дея хабар қилди Al-Youm Al-Sabea портали.

Дастлабки маълумотларга кўра, жангарилар гуруҳи хонадонлардан бирига қарата ўқ узган, сўнгра шу яқиндаги автомобилни портлатиб юборган. Террористлар ҳаракати натижасида ўн нафар тинч аҳоли вакили вафот этди, уларнинг тўрт нафари бир оила аъзолари, иккиси эса уч ёшгача бўлган болалардир.

Ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари хабарига кўра, терактни ИШИДнинг ҳудудий бўлинмаси жангарилари амалга оширган, деган тахмин бор.