Тошкентда сурхондарёлик меҳмон мезбонлар томонидан талон қилинди

Жамият 12 Ноябрь 2015 4981

Тошкентда истиқомат қилиб келган сурхондарёлик Сарвар Жумаев қишлоқдоши Турсунбой Қўчқоровнинг пулларини талончилик билан олиб қўйишда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, Жумаев Яккасарой туманида истиқомат қилиб келган. Бир куни қишлоқдоши Қўчқоров телефон орқали Тошкентга келиши зарурлигини айтиб, бир неча кун меҳмон қилишини сўраган. Жумаев рози бўлган. Лекин меҳмон йўлдалигида Акром исмли қўшниси Жумаевни ўз дўстининг пулларини ўмаришга кўндирган.
Режага кўра, учрашув учун келишилган жойга Ойбек исмли киши Қўчқоровни “кутиб олиб”, пулларини ва телефонини ўғирлаб қочган.
Жумаев ўзини билмаганга олиб, дўсти билан ўғрини “қидирган” ҳам, лекин ахийри Қўчқоров унинг телефондаги суҳбатларидан гумонсирай бошлаган. Шунда у туман ИИБга мурожаат қилган.
Сўроқ давомида Жумаев айбини тан олган.
Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар