Украинанинг 2016 йилдаги бюджетида мамлакат хавфсизлиги ва мудофаасига камида 100 млрд гривна (4,4 млрд доллар) ажратилиши керак, деб маълум қилмоқда “112 Украина” телеканали.   

Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик хизмати матбуот хизмати маълум қилди.

“Музокаралар натижаларига кўра Украина Вазирлар Маҳкамасига хавфсизлик ва мудофаа секторига Украина ЯИМининг 5 фоизи ҳажмида маблағ ажратилишини таъминлаш тавсия қилинди. Бундан камида 3 фоизи мудофаа секторига ажратилади. Давлат бюджети жамғармасидан кўзда тутилган молиялаштириш камида 100 млрд гривнани ташкил қилади”, дейилмоқда хабарда.   

Таъкидланишича, шунингдек, махсус жамғармалар ва давлат кафолатлари остида маблағларни жалб қилиш ҳисобига қўшимча молиялаштириш режалаштирилмоқда.