Украина ҳудудида хорижликларни ҳарбий хизматларга қабул қилиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Қонун матни 11 ноябрда Украина Олий радаси сайтида эълон қилинди.

Ҳужжат матнига кўра, у эълон қилинганидан бир кун ўтиб, яъни 12 ноябрда кучга киради.
Аниқлик киритувчи тушунтириш хатида келтирилишича, қонун Украина қуролли кучлари жанговар салоҳиятини ошириш ва мамлакатнинг Украина шарқида олиб борилган ҳарбий ҳаракатларидаги инсоний ва молиявий йўқотишларини камайтириш мақсадларида қабул қилинди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида хорижликлар ҳисобига Украина мамлакатнинг фуқаролар сафарбарлигига бўлган талабини камайтириш ва ҳарбий ҳаракатлар иштирокчилари, ногиронлар ва ҳалок бўлганлар оилаларига ажратиладиган тўловлар миқдорини камайтириш тўғрисида сўз боради.

6 октябрь куни Олий рада хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаганларга Украина Қуролли кучлари хизматига олишига имкон берадиган қонунни қабул қилган эди.