Uzonline`да 12-13 ноябрь кунлари интернет хизматидан фойдаланишда узилишлар содир бўлиши мумкин

Технология 12 Ноябрь 2015 1927

Uzonline интернет провайдери 12-13 ноябрь кунлари давомида Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида интернет хизмати сифати ёмонлашиши ва хизматдан фойдаланишда узилишлар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Uzonline расмий сайтида хабар берилди.

"2015 йилнинг 12-13 ноябрь кунларида, соат 23:00дан соат 06:00гача Самарқанд-Тошкент йўналишида "Ўзбектелеком" АК ҳамкорлари тармоғида модернизация қилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Интернет хизматлари тақдим этилишида хизмат сифати ёмонлашиши ва узилишлар кузатилиши мумкин.
Худди шундай сабаблар билан шу кунларда Хоразм ва Сирдарё вилоятларида хизматлардан фойдаланишда ноқулайликлар юзага келиши мумкин.
Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз", — дейилади Uzonline расмий сайтидаги хабарда.

Маълумот учун, "Ўзбектелеком" Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникация оператори бўлиб, у мамлакатдаги интернет-провайдерлар ва мобил алоқа операторларига интернет-каналларни ижарага беради, интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини тақдим этади.

Кўпроқ янгиликлар