Хитойда 11 ноябрда бўлиб ўтган бўйдоқлар кунидаги Alibaba компанияси 24 соатлик глобал онлайн-чегирмалар жараёнида 91,22 миллиард юан (14 млрд доллар) савдони амалга оширди, дея хабар берди China Daily газетаси.

Аввалроқ компания 2014 йилги 14 соатлик чегирмалар вақтида 57,1 миллиард юан (9,3 миллиард доллар) миқдорида рекорд савдолар бўлиб ўтганини маълум қилган эди.
Бўйдоқлар куни (Гуангуньцзе ёки Singles Day) Хитойда ҳар йили 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Бу мазкур санада тўртта бир рақами борлиги билан боғлиқ. Сўнгги йилларда Хитой савдо марказлари ва онлайн-ритейлерлар ушбу байрам муносабати билан чегирмалар ташкил этмоқда.

Глобал чегирмаларда 6 миллиондан ортиқ маҳсулотларни сотадиган 30 мингдан зиёд брендлар иштирок этади. Alibabа ташаббуси билан ташкил этилган илк кенг миқёсли чегирмалар 2009 йилда бўлиб ўтган.