Тижорий самолётлар ишлаб чиқарувчи Хитой корпорацияси томонидан ARJ21 сериали йўловчи авиалайнерлари CHENGDU Airlines га йил охирига қадар топширилади. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу самолётлардан “Чэнду—Пекин” ва “Чэнду—Шанхай” йўналишларида фойдаланиш кутилмоқда.

ARJ21 — халқаро талабларга тўла жавоб берувчи, Хитойда илк бор ишланган, лойиҳаланган ва тайёрланган қисқа масофага парвоз қилувчи биринчи самолётдир.