Йозеф Блаттер шифохонадан чиқди

Спорт 12 Ноябрь 2015 1392

11 ноябрь куни шифохонага ётқизилгани хабар қилинган ФИФА президенти Йозеф Блаттер бугун шифохонани тарк этди. Бу ҳақда Reuter нашри хабар берди.

У шифохонага асаб тизимидаги муаммолар сабабли тушиб қолганди.

"Жаноб Блаттер бир неча кун шифохонада бўлди. У бу вақтда соғлигини барқарорлаштириш билан банд бўлди", деб маълум қилган унинг маслаҳатчиси Клаус Штелькер.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ФИФА ахлоқ қўмитасининг арбитраж палатаси Блаттерни ўз лавозимидан ва футболдаги фаолиятидан 90 кунга четлаштирганди. У билан биргаликда УЕФА президенти Мишель Платини ва ФИФА Бош котиби Жерома Вальке ҳам шу муддатга футболдан четлаштирилганди.

Швейцария Адлия федерал бюроси 25 сентябрдан Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғаганди. Йозеф пулларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Маълумот учун, Блаттер ФИФА президентлигида 1998 йилдан буён ишлаб келаётганди. Жорий йилнинг 29 май куни бўлиб ўтган сайловларда ҳам у ғалаба қозонган бироқ ташкилотда коррупция билан боғлиқ можаролар пайдо бўлгач, 2 июнда истеъфога чиқиши ҳам маълум қилганди.

Айни вақтда, кейинги сайловларгача ФИФАни вице-президент Исса Ҳаяту (Африка Футбол конфедерацияси раҳбари) вақтинчалик бошқариб турибди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар