2015 йилда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 62 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлгани аниқланди

Жамият 13 Ноябрь 2015 17171

2015 йилнинг шу даврига қадар Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 62 нафар мактаб ёшидаги қизнинг ҳомиладор бўлгани аниқланди. Бу ҳақда "Актобе Таймс" нашри минтақанинг бош акушер-гинекологи Максат Сергазин маълумотига асосланиб хабар берди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, 2014 йилда мазкур соҳадаги рақамлар бундан ҳам баландроқ бўлган: 99 нафар вояга етмаганлар ҳомилардорлиги қайд этилган.

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳар бир ҳолатда номусга тегиш рўй бергани бўйича суриштирув ўтказмоқда. Болалар гинекологимиз Салтанат Тубулбаева шаҳар мактабларида жинсий тарбия бўйича семинарлар ўтказмоқда. Биз болалар ўртасида анкета сўровномаларини ўтказиб, аксарият болалар бу бўйича танишлари, ОАВ ва Интернетдан маълумот олишини аниқладик”, - дейди Сергазин.

Унинг қўшимча қилишича, фақатгина 3 фоиз болаларга жинсий тарбия ҳақида ота-оналари маълумот беришади. Қишлоқ жойларга эса болалар гинекологларининг бориши имконсиз. У ерларда туман халқ таълими бўлимлари ходимлари иш олиб боришади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар